🌞Тонгги вақтни тежаш усуллари: нонуштага бананли десерт ва энергетик батончалар.
Бананли десерт
Бананни шунчаки иккига бўлинг, устидан табиий ёгурт, мюсли ва бироз асал солинг. Кечаси билан мюсли ёгурт ва асал билан тўйиниб, тонгда ёқимли ва тўқ тутадиган десерт тайёр бўлади. Бу жуда оддий, мазали ва соғлом нонуштадир.
Энергетик батончалар
Зарур масаллиқлар @Pazanda\_Online 🥒 Kanali 1 стакан сули ёрмаси; ярим стакан сули уни; 1 ҳовуч қуруқ мева; 2—3 бўлак аччиқ шоколаднинг қирғичдан ўтказилгани; 1/3 стакан сут; 1 ош қошиқ асал; 1 ош қошиқ зайтун ёғи; таъбга қараб туз ва корица.
Тайёрланиши @Pazanda\_Online 🥒 Kanali Барча қуруқ ва суюқ масаллиқларни алоҳида аралаштиринг. Иккала аралашмани бир-бирига қўшиб, бир хил шаклга киргунча яхшилаб аралаштиринг. Тайёр хамирни пишириқ учун қоғоз тўшалган духовка листига 5—7 миллиметр қалинликда ёйиб, 180 даражагача қиздирилган духовкада 20 дақиқа пишириб олинг. Иссиқ хамирни батончикларга кесиб, уларни ағдаринг ва яна 5—7 дақиқа духовкада қолдиринг. @Pazanda\_Online 🥒 Kanali Ёқимли иштаҳа!
Тайёрланиши: @Pazanda\_Online 🥒 Kanali Унни элаб, шакар билан аралаштирамиз, туз ва хамиртуруш қўшамиз, кам-камдан илиқ сув қўшиб, хамир қорамиз. Устини ёпиб, кўтарилиши учун бир соатга қолдирамиз. Сабзини тозалаб, қирғичнинг майда тишидан чиқарамиз ва кўтарилган хамирга қўшамиз. Товани қиздириб, ёғ соламиз, хамирни бир ош қошиқдан солиб, оладйиларнинг икки томони қизаргунча пиширамиз. Тайёр оладйиларни қоғоз салфеткалар устига оламиз. Таъбга кўра, устидан шакар ёки шакар пудраси сепиш мумкин. @Pazanda\_Online 🥒 Kanali Yoqimli Ishtaxa