Size: a a a

Даврон Файзиев

2021 November 28
Даврон Файзиев
Месси+Мбаппе+Неймар = Фоден?

Мбаппе шокда 😊

Эфир олдидан телефонимга тушган кадр.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Мана шундай майдонда Ман Сити ва Вест Хэм биринчи бўлимни ўтказишди. Иккинчи таймни албатта кўринг, қизиқ бўляпти.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Зўр ўйинчи жароҳат олиши футбол учун минус. Айниқса Неймар каби уникумлар. Тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Юқоридаги Сент-Этьен - ПСЖ ўйинида фақат негатив бўлгани йўқ. Масалан, дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири Серхио Рамос узоқ танаффусдан кейин таркибга қайтди. Рамос Париж таркибида дебют қилди.
Ундан ташқари, Лионель Месси ўз даражасига қайтмоқда. Уччала голга айнан у пас берди. Ўйинда 3:1 ҳисобида ПСЖ ғалаба қозонганини эслатиб ўтмоқчиман.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Роналду захирада қолиши Каррикнинг қарори.

Манчестер Юнайтед бош мураббийи Майкл Каррик учрашув олдидан флэш-интервьюда нима учун Криштиано Роналдуни асосий таркибга киритмагани ҳақида гапирди:

“Биз таркибни янгилаш учун бир қанча ўзгариш қилдик. Марсиаль ва Донни ҳам захирада қолди. Роналду алоҳида шахс, тушунаман. Биз бу ҳақида Криштиано билан гаплашиб олдик ва жуда ажойиб тушунди. Таркибни аниқлаш менинг вазифам, буни драмалаштириш керак эмас. Роналду ва таркибга кирмаган бошқа ўйинчилар ўзини тўғри тутишди ва шерикларини қўллаб-қувватлашди”.

Ҳозиргина танаффус пайтида португалиялик ҳужумчи актив машғулот ўтказаётгани намойиш этилди.

Эслатиб ўтаман, Каррик яқин вақт ичида мураббийликни Рангникга топшириши кутилмоқда.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 November 29
Даврон Файзиев
Бугун “Олтин тўп” эгаси аниқланади. Унда France Football нашри ва ҳамкор журналистлари овоз беради.

Январда ФИФА “The BEST” унвони топширилади. Унда терма жамоалар сардорлари, бош мураббийлари, журналист ва мухлислар овоз беради.   Қайси бири муҳим?
Анонимный опрос
74%
Олтин тўп
26%
The BEST
Проголосовало: 33412
источник
Даврон Файзиев
Энди расман.

Ральф Рангник Манчестер Юнайтед бош мураббийи.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Ўзингизни синаб кўринг❗️

✅ ТЎҒРИ ЖАВОБНИ КЎРИШ
источник
Даврон Файзиев
2GIS иловасида манзиллар, телефон рақамлари, Тошкентдаги ташкилотлар иш вақти, бинога қайси тарафдан кириш ва бошқа маълумотлар мавжуд.

Эсингизда бўлса, ўзим учун қулай илова кашф қилганим ҳақида маълумот бергандим. 2GIS ёрдамида сиз ҳам керакли манзилни топишингиз мумкин — стадион, спорт клуби, энг яқин банкомат, қаҳвахона, 24 соат ишлайдиган дорихона ёки тез овқатланиш учун кафе. Қидирув майдонига сўровингизни киритинг, мос ташкилотни танланг, уёғига 2GIS жойни топиб, маршрутни белгилайди.

Иловани iOS ва Android учун бепул юклаб олинг ва ундан офлайн режимида фойдаланинг.

Реклама
источник
Даврон Файзиев
✅ "Олтин тўп"ни деярли ким олиши аниқ! Сизнингча, бу Мессими? Шошманг, яхшиси буни пастдаги ҳавола орқали билиб олинг! 👇

ASL FUTBOL канали бугунги "Олтин тўп" топшириш маросимини тўлиқ равишда ёритиб боради, яхшиси ҳозироқ обуна бўлиб олинг!

👇👇
источник
Даврон Файзиев
France Football нашри интрига қилиб ётибди. Энди мана бундай фото чиқаришди. Гўёки бу ерда ғолиб номи ёзилган. Табиийки қисқа фамилия эканлиги билиниб турибди. Ростдан бу ўша қоғозми? Билмайман очиғи. Ундан ташқари Олтин тўп кенгайтирилган рўйхатига кирган 30 футболчи секин жойларини билиб олмоқда.

Мана бошланиши:

30-29. Аспиликуэта, Модрич
28-26. Барелла, Диаш, Морено
25. Фоден
24. Пeдри
23. Кейн
22-21. Лаутаро, Б.Фернандеш
20. Маҳрез
19. Маунт
18. Кьер
17. Суарес

Яқинлашиб қолди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Кейинги поғоналар.

Кучли ўнлик қолди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Роберт Левандовски Парижда. Яхши кайфиятда. Соврин учун асосий даъвогарлардан.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
​​Криштиано Роналду баёнот билан чиқди ва France Football бош муҳарририни ёлғончиликда айблади.

“Паскаль Ферре (France Football бош муҳаррири) ўтган ҳафта гўёки менинг мақсадим Олтин тўплар бўйича Мессидан ўтиб кетиш эканлиги ҳақида айтди. Паскаль ёлғон гапирди. У ўзи ишлаётган нашр обрўсини ошириш учун менинг номимдан фойдаланди. Шундай нуфузли совринга жавобгар инсон бунчалик ёлғон гапириши, France Football ва Олтин тўпга доим ҳурмат кўрсатадиган одамга нисбатан бунчалик ҳурматсизлик қилиши асло мумкин эмасди.
Бугун у менинг йўқлигимни карантин билан изоҳлаб, яна ёлғон гапирди. Бу асоссиз.
Мен ўз маҳорати ва ҳалол ўйини эвазига соврин ютаётганларни доим табриклагим келади. Ўзим шу қоидаларга амал қиламан. Ким биландир бу борада рақобатлашмайман. Айнан кимнидир ютишни хоҳламайман. Мен ўзим учун, жамоаларим ва мухлисларим учун ғалаба қозонаман.
Фаолиятимдаги энг катта мақсад - ўз клубим ва терма жамоам учун турли даражадаги совринлар олиб бериш. Энг катта мақсад - профессионал футболчи бўлиш ниятидагиларга мотивация бериш. Энг катта мақсад - футбол тарихида ўз номимни олтин ҳарфлар билан ёзиб қолдириш.
Якунда айтмоқчиманки, эътиборим Манчестер Юнайтеднинг кейинги ўйинига ва шерикларим билан қўлга киритишга уринадиган натижаларга қаратилган. Қолгани? Қолгани қолиб кетаверади… 👊🏽”.


Роналдунинг бу баёноти France Football бош муҳаррирининг “Роналду менга айтгандики, мақсади Олтин тўплар бўйича Мессини ортда қолдириш” деган гапларига жавоб эди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Месси ва унинг оиласи шу ерда. Одатда ялтироқ костюмда келганда нимадир ютарди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 November 30
Даврон Файзиев
1:30 соат давомида обуначиларим билан бирга Олтин тўп маросимини виртуал кузатиб бордик. Бош соврин Лионель Мессига топширилди. Еттинчи бор. Фантастик кўрсаткич! Табриклайман Лео мухлисларини!

Албатта сўнгги секундларгача Месси билан рақобатлашган Роберто Левандовскини ҳам эътироф этиш керак. Ўтган йили бўлганда савол қолмасди, бу йил терма жамоалар ҳал қилишди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
“Роберт, сен Олтин тўпга муносибсан. Ўтган йили айнан сен ғолиб бўлишинг кераклигини ҳамма бирдек тан олган”.

Лео Месси

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
2009
2010
2011
2012
2015
2019
2021

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
This channel is unavailable due to copyright infringement.
источник
Даврон Файзиев
Бугун Роналду ҳам, Месси ҳам "Франс футбол"ни бир туртиб ўтиб кетишди. Криш ушбу соврин устида турган шахсни ёлғончиликда айблади, Месси "Роберт, ўтган йили сен ҳақли эдинг!" деди. Яъниким, ўтган йилни бўм-бўш ўтказиб юборган нашр ишини унинг маросимида эслаб ўтди.

2021 йил учун Лео ҳақли, бунга эътироз йўқ. Аммо Робертга ҳаққоний соврини ўрнига юпатувчи ўйинчоқ тақдим этган нашр шу йилдан бошлаб мавқеини анча йўқотди. Балки французлар шу билан Париж клубини ЕЧЛ финалида мағлуб этган "Бавария"дан алам олишгандир. Агар ПСЖ енгганида, Мбаппе ё Неймарга беришарди, деб ўйлайман. Хуллас, "The Best" ўзи ўйлаганидан кўра вақтлироқ муҳим даражага чиқади шекилли.

@xayrulla_hamidov
источник