Size: a a a

Даврон Файзиев

2021 November 19
Даврон Файзиев
Ўзингизни синаб кўринг❗️

✅ ТЎҒРИ ЖАВОБНИ КЎРИШ
источник
Даврон Файзиев
Оскар Табарес Уругвай терма жамоасидан кетибти. 74 ёшли мутахассис 2006 йилдан бери Ла-Селестени бошқариб келаётганди. Унинг даврида Уругвай 2010 йилги Жаҳон чемпионатида 4-ўринга эришди. Охирги пайтлар Табаресда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар кўпайганди. 2016 йилдан бери у қўлтиқтаёқ ёки электрон аравачада ҳаракатланаётганди. Бу эса ўз навбатида иш фаолиятига таъсир қилди. У бир неча бор бошқарувда танаффуслар қилди. Қолаверса, ЖЧ саралашидаги натижалар ҳам пасайиб кетди. 15 йиллик меҳнатдан сўнг Оскар Табарес терма жамоани тарк этди. Унинг даври Диего Форлан, Луис Суарес, Диего Годин, Эдинсон Кавани каби юлдузлар кашф қилингани билан эсда қолди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 November 20
Даврон Файзиев
Бугунчалик энг яхши фото. Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ, деб номлаган бўлардим. Сизда қандай вариант?

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Муроджон Аҳмадалиев IBF ва WBA камарларини ҳимоя қилди. Чилилик Хосе Веласкес билан жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Деярли барча раундларда MJ вазиятни назорат қилди. Комбинациялар билан ишлади. Фақатгина ўрта раундларда Валаскесда кескин активлашиш кузатилди. Бироқ, бу ҳамюртимизга жиддий ҳавф туғдирмади. Охирги раундда темпни ошириб Аҳмадалиев ўз устунлигини тасдиқлаб қўйди. Ўнинчи ғалаба ва очколар бўйича учинчиси. Табриклаймиз!

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Фаворит аниқ эмас

Англия Премьер Лигаси қайтмоқда. Афиша жиҳатдан 12-турнинг марказий ўйини Ливерпуль - Арсенал. Яқингача фаворит аниқ деган бўлардик. Ҳозир вазият ўзгарди. Ливерпуль шиддатли стартдан кейин сал секинлашди. Охирги иккита турда ютолмади. Брайтон билан дуранг, Вест Хэм билан мағлубият.

Арсенал ғалабали серияда. Жадвалда улар ёнма-ён, тўртинчи ва бешинчи. Агар лондонликлар ютса Ливерпульдан ўтади ва тўртликдан чиқариб юборади. Чунки орада 2 очко фарқ. Бир пайтлар Арсенал тўртинчи ўринда юргани учун Венгер аут дейиларди. Ҳозир эса нормал натижа. Ҳеч ким Артета аут демай қўйди. Бу турда ҳам уч очко олса, Артета камида янги йилни мухлислар ёқимтойи даражасида кутиб олади.

Бироқ Ливерпульнинг бир одати бор, кучли билан кучли ўйнаб қўяди. Энфилд атмосферасини бугун 22:30 дан бошлаб УзРепортда ҳис этишингиз мумкин. Биргамиз.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Футбол тарихида "Олтин Тӯп"ни қӯлга киритган ягона дарвозабон исмини топинг?

Савол 🏟СТАДИОН90 канали томонидан берилди. Каналга обуна бӯлинг👇
источник
Даврон Файзиев
UFC жангчилари Хамзат Чимаев ва Жек Херманссон ўзаро беллашишди.

Аммо бу UFC эмас, балки эркин кураш бўйича баҳс бўлди. Бу Bulldog Fight Night мусобақасида рўй берди. Эркин кураш қоидасида ўтган жангда Чимаев 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу расмий турнир эмас, шу сабаб натижа шахсий рекордда қайд этилмайди. Атлетлар жангдан кейин бир-бирига миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтаман, Хамзат яримўрта тоифада 10-поғонасида турибди. Херманссон эса ўрта вазн 6-рақами ҳисобланади.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Бошлади. Францияда.

Лео Месси ПСЖ таркибида Лига-1да биринчи голини урди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Элдор Шомуродов томонидан Романинг бугунги машғулотида урилган гол.

Эртага римликлар Шома учун қадрдон Генуядаги Луижи Феррарис стадионига боради ва Женоа билан ўйнайди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 November 21
Даврон Файзиев
Ишончли манбаларнинг хабар беришича, Манчестер Юнайтед раҳбарияти Уотфордга мағлубиятдан кейин фавқулотда йиғилиш ўтказган. 5 соатга яқин давом этган муҳокамалардан сўнг Оле Гуннар Сулшер билан ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишга келишилган. Бу қарорни Ж.Глейзер тасдиқлаб бергач клуб расман эълон қилади.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Реал Мадрид 14-турда ғалаба қозонса биринчи ўринга чиқиб олади. Балки бир неча соатга, балки тур якунига кўра. Бу энди сал кечроқ ўйнайдиган Сосьедадга боғлиқ. Мадриднинг бугунги рақиби Гранада 17-ўринда. Нимаси мушкул? Ойда бир жанг қилиб қолади. Барселона билан дуранг ўйнаган. Севильяни ютган. Бугунам “5 карра 5” деб тушади топга қарши. Реал юлдузлари халқаро кунларда дунё кезишди, Гранада ўйинчилари ўз базасида тўлақонли машғулот лагери ўтказишди. Иккита вариант: жиддий қаршилик ёки аутсайдернинг голлар ёмғири остида қолиши. Иккаласини ҳам кузатиш қизиқ.
Сизни 20:15 да бошланадиган Гранада - Реал Мадрид учрашувининг УзРепортдаги жонли трансляциясида кутаман.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Кэррикнинг чиқиши

Манчестер Юнайтедда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида эшитдингиз, хабардорсиз. Акс ҳолда бу канални кузатмаган бўлардингиз. Фақат фактларни мишмишлардан ажратиб олайлик. Сулшер кетгани факт. Зидан келиши ҳозирча мишмиш. Балки гаплашилаётгандир. Бир неча номзодлар билан музокара олиб борилаётгани факт.

Яна бир факт шундан иборатки, яқин вақт ичида Манчестерни Майкл Кэррик бошқаради. У клубнинг собиқ футболчиси ва тизимнинг ажралмас бўлаги. Майкл ўзига ёрдамчи сифатида Майк Фелан ва Киран Маккенани қолдиришни раҳбариятдан сўраган. Баъзида катта саҳнага чиқишни кутган ёрдамчилар ишни эплаб кетишади (Флик масалан). Демак, Кэррикнинг чиқиши.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Сўнгги пайтларда ўзбекистонлик футболчилар халқаро майдондаги ўз ўйинлари билан бизни хурсанд қилишмоқда. Шомуродовнинг А серияда "Рома"даги ўйинлари ва голлари, Чемпионлар лигасида Яхшибоевнинг "Реал" дарвозасига урган голи ва бошқа футболчиларимиз бизга ёрқин таассуротлар ва яхши кайфият тақдим этмоқда.  

Ўз футболчиларимизнинг ажойиб ўйинини кўриш учун Чемпионлар лигаси, А Серияси ва бошқа чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинларини сабрсизлик билан кутишни бошладик.

Қадрли дўстлар!
Янги йил байрами арафасида CHAMPIONAT.ASIACHAMPIONAT.ASIA сайти ҳақиқий мухлисларга танловлар орқали Элдор Шомуродов, Жасур Яхшибоев, Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Азизжон Ғаниев ва Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанецнинг дастхати туширилган жами 10та футбол тўпини совға қилади.

Танловларда қатнашиш учун Championat.asiaChampionat.asia сайтининг телеграмдаги каналига обуна бўлиш ва шартлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш лозим:
👉  Ўзбек тилидаги канал
👉 Рус тилидаги канал
источник
Даврон Файзиев
Хайрлашди ва кетди.
Шу тариқа Сулшер даври тугади.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
источник
2021 November 22
Даврон Файзиев
​​FIFA The Best соврини учун даъвогар футболчилар рўйхати эълон қилинди. Уларни кўриб чиқамиз:

Бензема - Реал Мадрид хақиқий лидери ва ўтиш даврида қутқарувчиси бўлиш билан бирга, Франция терма жамоасига қайтиб ўз даражасини кўрсатди.

Де Брюйне - Гвардиола жамоаларида шахслар иккинчи даражада, аммо схемани ҳам ўзига бўйсиндира оладиганлари бор, саноқли, Кевин шундай.

Роналду - Қаерга бормасин тўпурарга айланади. Терма жамоалар мутлоқ рекордчиси. Манчестер Юнайтедни оғир даврида тортяпти.

Холанд - Уни орзу қилмайдиган клуб йўқ. Йўқ жойда гол юзага келтиради. Келажак уники.

Жоржиньо - Мавсум титуллари бўйича унга тенг келадигани йўқ. Чемпионлар лигаси ғолиби, Европа чемпиони, УЕФА талқинида энг яхши.

Канте - Мотор, ишонч тимсоли, энг камтар футболчи. Ҳамманинг бирдек эътирофига сазовор.

Левандовски - Голлар машинаси. Икки мавсумнинг энг зўр тўпурари. Голлар сони бўйича ўша жуфтликдан ўта олган шахс.

Мбаппе - Талант, жисмоний куч, атлетизм, тезлик, техника уйғунлашуви бўйича ҳозирда тенгсиз. Лидерликни олиш қолди.

Месси - Азалий орзусига эришди ва Копани ютди. Мавсумни терма жамоага атади. Клуб миқиёсида эса унинг исботлайдиган нарсаси йўқ.

Неймар - Истеъдод бўйича рўйхатда энг зўри, интизом бўйича энг ёмони. Лекин шуниси билан у ўша биз билган Неймардир, футбол у учун завқ.

Салаҳ - Ливерпуль таркибидаги энг яхши тўпурар, энг яхши ассистент, энг яхши футболчи. Барчасини ўз зиммасига оладиган етакчи.

Қийин танлов… расман эълон қилингунча вақт бор. Ўзингиз нима дейсиз?

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Юқоридаги саволга жавобни шу ерда берамиз. Демак, The Best совринини ким олиши керак?

Телеграмда 10 та жавоб варианти мумкин экан. Битта футболчи сиғмади. Ўз зиммамга олиб Холандни олиб қўйдим. Айтганимдек, келажак уники. Бу мавсум эса тўлиқ очилмади.
Анонимный опрос
16%
Бензема
2%
Де Брюйне
25%
Роналду
5%
Жоржиньо
4%
Канте
14%
Левандовски
1%
Мбаппе
26%
Месси
1%
Неймар
8%
Салаҳ
Проголосовало: 42565
источник
2021 November 23
Даврон Файзиев
Ҳамкасбим, ажойиб ижодкор, тажрибали шарҳловчи Мурод ака Ризаев телеграм канал очибтилар. Агар ҳаётдаги суҳбатларда бўлганидек оригинал фикрларини каналда ҳам ёзиб борсалар обуначилар кўпайиши аниқ. Омад тилайман ва кузатиб бораман.
👇🏼
t.me/Murod_Rizo
источник
Даврон Файзиев
Чемпионлар лигаси доирасидаги барча учрашувлар голларини тезлик билан жойлаб борувчи телеграм канални сизларга тавсия қиламиз!

ASL FUTBOL жамоаси бугунги:

"Вильярреал" - "Ман Юнайтед"
"Челси" - "Ювентус"
"Барселона" - "Бенфика"

ўйинларида киритилган голларни зудлик билан жойлаб боради!

Каналга кириш!👇👇
https://telegram.me/joinchat/kTPg74opsk42MzIy
источник
Даврон Файзиев
Рокировка

Манчестер Юнайтедга Зидан келади дейилди. Кейин айтилдики, хотини рози бўлмаганмиш. Зиданнинг уйидаги гапниям билади булар. Ҳозир бошқа вариант чиқмоқда. Почеттинони Манчестерга, Зиданни эса ПСЖга юбориш. Ёмонмас, ёмонмас. Маурисио АПЛчи. Зидан француз. Яхши рокировка.

Юлдузлар билан ишлай олишини Зинедин Мадридда исботлаган. Индамай эшитарди Роналду ҳам. Қабул қилади Месси ҳам. Умуман Зидан Париж шаҳри учун афсона. Шу шаҳарда у икки марта калла қўйиб (яхши маънода) Францияга тарихда биринчи бор Жаҳон чемпионлигини тақдим этган. Бу томонда ҳаммаси идеал.

Манчестердачи? Почеттино шубҳасиз тизим яратувчи мураббий. Фақатгина юлдузлар масаласида муаммоча бор. Бошида Лео уни сал тушунмай қолди. Қараши эсингиздадир. Роналду характер масаласида қолишмайди. Бошқа саволлар йўқ. Топ коуч, ўзига яраша.

Дарвоқе бу тайинловлар амалга ошса, иккала мураббий Лео ва Рон билан ишлаган омадли инсонларга айланади.

Булар ҳали факт эмас.

t.me/Davron_Fayziev
источник