UFC 268: Сўнгги маросим, барча маълумот. Турнирнинг вазн ўлчаш ва сўнгги стердауни ўтказилди. Асосий кард иштирокчилари ўз тоифаси лимитига мос вазн кўрсатишди, жанглар тасдиқланди ва энди ортга йўл йўқ.
Фақат битта жангнинг UFC раҳбарияти қарори билан жойи ўзгартирилди. Барчанинг эътибор марказида бўлган даъвогарлар жанги Жастин Гетжи - Майкл Чендлер тўқнашуви охиридан учинчи эди. Энди эса асосий карднинг биринчи жангига айланди ва эртароқ ўтказиладиган бўлди. Гап шундаки, машхур мураббий Тревор Уиттман бир кечада учта шогирдига, яъни Гетжи, Намаюнас ва Усманга секундантлик қилиши керак. Уларнинг жанги эса кетма-кет эди. Уиттман ҳеч бўлмаса биттаси ўртасида сал вақт беришни сўраган.
Асосий кард эртага эрталаб соат 7:00 да айнан Гетжи - Чендлер жанги билан бошланади. Дарвоқе, маросимда Голливуд юлдузи, Оскар совриндори Холли Берри бевосита иштирок этди. У ко-мейн-ивент Намаюнас - Вейли стердаунини ўтказди. Берри анчадан бери UFC мухлисаси ва ҳатто фильмда жангчи аёл образини ижро этди.
Прелимлар: 5:20 Э.Шахбазян — Н.Имавов
5:40 Ф.Хаус — К.Кертис
6:00 Э.Яквинта — Б.Грин
6:30 А.Перейра — А.Михаилидис
Асосий кард:7:00 Ж.Гетжи — М.Чендлер
7:30 Ш.Бургос — Б.Куарантилло
8:00 Ф.Эдгар — М.Вера
8:30 Р.Намаюнас — В.Жанг
9:00 К.Усман — К.Ковингтон
Вақтлари ўзгариши мумкин. Жанглар УзРепортда намойиш этилади. t.me/Davron_Fayziev