ФАРЗАНДИНГИЗ ЧЕМПИОН БЎЛИШИНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
Ассалому алайкум азиз юртдошлар, ҳурматли ота-оналар!
Барчангизга ушбу синовли кунларда омонлик тилаб, муҳим бир янгиликни Сизга етказмоқчи эдик.
Маълумки, Республикамизнинг барча вилоят марказларида шу жумладан Навоий шаҳрида ҳам Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолият юритиб келмоқда. Бу йил қабул режаси тасдиқланиб, спортнинг бокс, волейбол, енгил ва оғир атлетика, таэкфандо WT, дзюдо, эркин ва юнон рум кураши, баддий ва спорт гимнастикаси, сузиш, стол тенниси, футбол, камондан отиш, миллий ва белбоғли кураш турлари бўйича жами 100 нафар спортчиларни ўқишга қабул қилишни режалаштираяпмиз.
Барча иқтидорли спортчиларни Навоий Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига ўқишга таклиф этамиз.
Сизга карантин ва пандемияга қарши курашиш кунларимизда Сизга қулайлик яратиш мақсадида Республикамиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча Ихтиослаштирилган олимпия захирлари мактаб-интернатларига ўқишга кириш истагини билдирган спортичларнинг ҳужжатлар жойларда, яъни хар бир худудда мавжуд бўлган туман ва шахар жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан қабул қилинмоқда.
Сиз фарзандингизни келажагини спорт соҳаси билан боғлашни ҳоҳласангиз, уни соғлом ва ҳар томонлама баркамол бўлишини, нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишини истасангиз, албатта, уни ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ОЛИМПИЯ ЗАҲИРАЛАРИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТИГА йўналтиринг. Яна бир қулайлик, Сиз Республикада фаолият юритаётган исталган Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига (Республика, Андижон, Самарқанд, Чирчиқ ва б.) ўқишга кириш учун ҳужжатни худудий жисмоний тарбия ва спорт бўлимига топширишингиз мумкин.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 15 июлдан 15 августгача (шу кун ҳам).
Ижодий имтиҳонлар 20 августдан 30 августгача ўтказилади.
Қабул бўйича Навоий ихтисосшатирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида штаб ташкил этилган бўлиб, масъул этиб БОЗОРОВ ШЕРАЛИ белгиланган.
Маълумот учун телефон +998997577200
Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олимпия захиралари коллежи директори номига ариза;
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси;
тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома);
умумтаълим мактабининг 6-синфини тамомлаганлик тўғрисида баҳолар табели;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 8 та рангли фотосурат;
мусобақа дипломи;
спорт разрядини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда спорт разрядни тасдиқланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиб олганлик тўғрисида тилхат берилади.
Мазкур масала бўйича Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида ҳам штаб ташкил этилган бўлиб, раиси МУРТАЗАЕВ ЖАСУР ЁХЁЕВИЧ. Маълумот учун телефон рақамлари 79 220 1799, 90 237 0202.
Ушбу масалада янада тўлиқроқ маълумот олиш учун Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг “
Navoiysport.uz” сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.