❤Шунчаки севги билан ҳамоҳангликда яшанг❤️!
Севги энергияси - дунёдаги энг кучли энергия саналади❤️. Ундан ҳамма бизни ўраб турган нарсалар, бутун дунёимиз яратилган. Албатта, айни пайтда мен нафақат эркак ва аёл ўртасидаги севги ҳақида, балки севги ҳақида кенгроқ маънода фикр юритяпман.
Биз қачонки, "Севги", "Севаман" сўзларини айтганимизда, биз ўзимизни, бизни ўраб турган ва бизга тегишли бўлган фазовий бўшлиқни, маконимизни ва атрофимиздаги бошқа инсонларни кучли энергияга тўлдириб, бу шунақа энергияки, ҳаётимизга энг кутилмаган қувончли вазиятларни ҳамда хайрли мўъжизалар ҳаётимизга янада кўпроқ жалб қилишга ёрдам беради. Шунинг учун бу сўзларни имкон қадар тез-тез айтишимиз мақсадга мувофиқдир! ❤️
Дарҳақиқат, бу сўзларни албатта оиламиз ва дўст-яқинларимизга, болаларимизга, ота-оналаримиз ҳамда жуфтларимизга доимий равишда айтиб туришимиз лозим. 👨👩👧👧Бироқ, севгини атрофга, Борлиққа таратиш бу билан охирига етмайди ёки бу етарли даражада ҳаётимизга ўзгариш ҳосил қилмайди. Асосийси, сиз бу сўзларни ўзингизга қарата ишлатишингиз муҳимдир!
"Мен ўзимни яхши кўраман" деб айтинг, чунки ўз-ўзини севиш - ҳаётнинг муҳим ва зарурий қисмидир❤️
Яна бир эътиборли жиҳати "Мен ўзимни яхши кўраман" сўзини янада мукаммаллаштирамиз:
❤️✨" .......(исмингиз) МЕН СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН! "
деб айтинг. айтганда онгимиз ушбу маълумотни янада кўпроқ қабул қилиб, чуқурроқ ҳис қиламиз. Балки, биринчи вариант сизга қулай ва яқинроқдир. Танлов сизда.
Бундан ташқари, севги сўзлари дунё ва ҳаётга нисбатан ҳам қўлланилиши керак.
Тез-тез такрорлаб туринг:
❤️✨"МЕН БОРЛИҚНИ СЕВАМАН! "
❤️✨"МЕН ҲАЁТНИ СЕВАМАН!"
❤️✨"МЕН ЎЗИМНИ СЕВАМАН!"
Ҳар бир кунимизни ушбу сўзлар билан қарши олиш энг яхши ва самарали усулдир.
Яна бир муҳим тавсиям: ўз жуфтини, бахтини топиш илинжида бўлган мухлисларим учун айнан. Сиз кун давомида ҳали аниқ тасаввур бўлмасада, жуфтингиз ким ёки қаердалиги ҳақида ушбу практикани қўллашингиз жуда катта ёрдам беради. Шунчаки
❤️✨"МЕН СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!"
сўзини такрорлашингиз лозим. Бу сизни нафақат энергияга тўлдиради, балки ҳаётингизга муҳабьатни ҳам жалб қилади. Шунинг учун агар иккинчи ярмингиз бўлмаса, бу сиз учун тайёр мўъжизали практикадир. Агар жуфтингиз бўлиб, унга "севаман" дейишга уялсангиз, шунчаки ўзига айтмаган ҳолда, масофадан туриб такрорласангиз, энергия етиб боради ўша инсонга. Бу усулдан Азизларим, ота-онангиз, фарзандингиз, дўстларингиз билан муносабатлар кутилган даражада бўлмаса, бемалол фойдаланишингиз мумкин!
P.S. Биз сизларни севамиз! ❤️❤️❤️
Севги ва бахтга лиммо-лим ҳаёт тилаб қоламиз!!!
https://t.me/psixologikmaslaxat