💊 Хадсон-Одои тузалди
Челси клуби ярим ҳимоячиси
Каллум Хадсон-Одой видео-мурожат билан чиқди. Унда
коронавирусдан тузалганини эълон қилди. “Хабарингиз бор мен вирусга чалингандим ва энди ундан қутилдим. Бунинг учун бир ҳафта атрофдагилардан изоляция қилиндим ва шифокорлар кўрсатмаларига амал қилдим”.
Тамом. Жуда тез. Каллумнинг кўринишидан ҳам билишимиз мумкинки, коронавирус унга жиддий шикаст етказмаган. Умуман агар зарарланиш ўз вақтида аниқланса ва чора кўрилса, тез фурсат ичида даво топиш мумкин, деб айтишяпти мутахассислар.
Албатта унгача барча чораларни кўриб, иложи бўлса юқтирмаган маъқул.
Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам хотиржам бўлиб, шунчаки оддий касални тузатиш учун амалга ошириладиган жараёнларни бажариш талаб этилади.
Тузалаётганлар сони бир неча баробарга кўпроқ. Бизда шукурки, ўлим ҳолати қайд этилмади. Эҳтиёт чоралари кўриб қўйилди. Буёғига энди сабр билан карантиндан ўтиб олиш қолди. Ҳаммаси яхши бўлади.
Хадсон-Одои тузалди, бошқалар ҳам насиб қилса тузалади.https://t.me/Davron_Fayziev