Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2020 February 27
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Канонирлар учун ягона йўл

Лондоннинг Арсенал клуби мухлислари ҳамон кўп, биламиз. 90-йиллардан бошлаб тўпчилар фантастик ёрқин футбол кўрсатишни бошлашган. Ўша даврларда тезкорлик ва комбинацион футбол бўйича нафақат Англияда, балки бутун Европада унча бунча жамоалар Арсеналга бас келолмасди. Чемпион бўлишди, рекордлар қайд этишди. Футбол эстетларининг меҳри ошиб борди.

Аммо сўнгги мавсумлар ушбу мухлисларга ҳавас қилиб бўлмайди. Аввал клуб чемпионлик пойгасидан тушиб қолди. Уёғига Чемпионлар лигаси зонаси ҳам муаммога айланиб боряпти. Клуб босслари жуда бефарқ деб бўлмайди. Вазиятни ўзгартириш чоралари кўрилмоқда. Таркиб ёмонмас. Ёш, истеъдодли, амбицияли мураббий олиб келинди. Плюс у ганнер... “бир марта ганнер - бир умр ганнер”, деган гап бор.
Буёғига харакат қилиш қолмоқда.

Муаммо нимада? Арсенал қоқилган даврида АПЛнинг анча клублари ўсди. Рақобат дахшат даражада кучайиб кетди. Бўшашганлар олтиликдан учириб юборилмоқда. Арсенал айни вақтда 9-ўринда.

Премьер лига орқали Чемпионлар лигасига чиқиш Эверест чўққисидек узоқ ва қийин манзил. Европа элитасида қолишнинг ягона йўли қолмоқда. Ҳа, Европа лигаси ғолиблиги! Ютасан ва тўғридан-тўғри зўрлар қаторига кирасан.
Ана шу йўлда Арсенал бугун навбатдаги тўсиқдан ўтишига тўғри келади. Рақиб анчагина мураккаб. Греция чемпионати мутлоқ етакчиси Олимпиакос. Биринчи учрашувда греклар ўз уйида 0:1 ҳисобида ютқазишди. Лондонга улар жанг қилиш ва “ўлиш” кайфияти билан боришади. Зўр ўйин бўлади, насиб қилса.

Сизни 00:50 да UzReportTV жонли эфирида кутаман, шу учрашувни бирга томоша қиламиз 00:50 да UzReportTV жонли эфирида кутаман, шу учрашувни бирга томоша қиламиз 🔥🔥

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
#Tavsiya

🌐 Telegram tarmog'idagi eng katta va sifatli  ⚽️ Futbol Karikaturalari 🎨  kanaliga taklif qilaman!

🔥 Mashxur karikaturachilarning eng so'nggi barcha 🎨 karikaturalar ini birinchi shu kanal dan topasiz! 😉

- Aytgancha, ushbu biriktirilgan kanalda e'tiboringizdan Chempionlar ligasining ushbu bosqichda bo'lib o'tgan uchrashuvlariga bag'ishlangan karikaturalar ham o'rin oladi. 🙌

- Obuna uchun link👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEcCBWYyiKdITG1eNA
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
📰 Сариқ матбуот формуласи

- Коронавирус ўчоғи қаерда?
- Хитойда.
- Энг машхур хитойлик ким?
- ДЖЕКИ ЧАН.
- Бос!
ДЖЕКИ ЧАН.
- Бос!

Уёғига қўлма-қўл. Сариқ пресса суриштириб ўтирмайди. Сарлавҳа ялтироқ чиқса етарли.

Футболда ҳам ишлайди бу формула. Февраль ойида сўраб қолишади: Месси Лос Анжелес клубига ўтаётган экан, ростмикан?
🤦🏻‍♂️🤦🏻‍♂️🤦🏻‍♂️

Обуначилари кам бўлсаям ишончли, ўзини ҳурмат қиладиган матбуотни ўқинг. Чалғиманг.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ УЕФА Чемпионлар лигасининг ҳафта жамоаси.
Бир иккита позицияни ҳисобга олмаса қўшиламан.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 February 28
Даврон Файзиев | Расмий канал
💥 Соат 4 бўлди, яқин вақт ичида тонг отади.
Инсон қотиб ухлайдиган пайт. Мен эса уйга келиб ҳам, жойимга ётиб ҳам эмоциямни боса олмаяпман. Ҳаммасига Арсенал ва Олимпиакос айбдор. 90 дақиқа тактика билан қийнаб, охири ёрилишди. Сўнгги 15 дақиқа эса бу мавсумдаги энг ёрқин 15 дақиқаликлардан бўлди.

Буни жонли кўрган кўрди. Такрор, хайлайтс, голлар, бизнинг ёзганимиз, дўстингиз айтиб бериши... ҳеч қайси бир вариант жонли эфирдаги ҳолатни энди келтириб чиқармайди.

Аслида меҳмонда ютиб келган Арсенал ўз майдонида Олимпиакосга дарс ўтиши керак эди. Греклар бошқача фикрда тушишди. Керак бўлса ўламиз деб тушишди.

113-дақиқада Обамеянг қайчи услубида супер гол билан Арсенални 1/8 га тортяпти.

120-дақиқада Олимпиакос олдинга чиқмоқда!

123-дақиқада Обамеянг 3 метрлардан бўш дарвозага уролмаяпти.


1:2 ва Олимпиакос қахрамонларча кейинги босқичга чиқди!
Арсенал эса шундай жамоа-ки, ҳатто ютқазса ҳам чиройли ютқазади.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🎨 Манчестер Сити хужумчиси Габи Жезус Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри чеккасидаги фавелалардан бирида туғилиб ўсган.

Унинг бир неча йил олдин йўл чеккасидаги чизиқларни бўяб юрган расмини ҳамма эсласа керак.

Энди эса Жезус катта бўлган маҳалла унинг кўринишидаги суратга бўялди 👏🏼

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🗓 Бундан 19 йил аввал ҳудди шу 28 февраль куни Юрген Клопп мураббий сифатида дебют қилган.
Уёғига нималар бўлганини сиз яхши биласиз.
Шу кеча кундузда у расман дунёнинг энг зўр мураббийи.

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 February 29
Даврон Файзиев | Расмий канал
Қолдирилмаган ўйин

Бугун Италия А сериясининг Наполи - Торино ўйинида ишлайман.
Тан олиш керак марказий учрашув эмас. Бироқ айнан шундай ўйинларда Италия футболининг асл жозибаси намоён бўлади.
Наполи зўр кетяпти, Чемпионлар лигасида Барселона билан дуранг ўйнади. Чемпионатда ҳам омадли серияда кетмоқда.
Торинода аксинча ишлар чатоқ. Кетма-кет 5 та ўйинда мағлуб бўлди. Орасида 0:4, 0:7 каби ҳисоблар бор. Сал ўзини тиклаб олишга имконият - Барсанинг ҳамласидан кейин яраларини ялаб-юлқаб чиқадиган Неаполликларни тўхтатиш.
Бу ҳафта маълум сабабларга кўра Италия футболида ўйинлар бошқа муддатга кўчирилди, шундай экан борини кўришга шошилинг.
Наполи - Торино ўйини қолдирилмади. Ҳозирча.
Кузатамиз🔥

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 March 01
Даврон Файзиев | Расмий канал
💥 Уотфорд - Ливерпуль 3:0 ўйинидан сўнг асосий масалалар

📌 Ливерпуль 422 кундан сўнг илк бор АПЛда мағлуб бўлди.

📌 Ливерпуль охирги марта 2017 йил октябрида 3 тўп фарқи билан ютқазганди. Тоттенхэмга.

📌 Ливерпульнинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 44 ўйинни ташкил қилди. Бу иккинчи натижа. Биринчи ўринда Арсенал - 49 учрашув билан.

🎤 Юрген Клопп ўйиндан кейин айтган гаплари:

“Оғир бўлса ҳам буни тан олиб айтишим керак, биз бугун яхши ўйнамадик. Ҳисоб 0:3 лигида курашни давом эттирдик. Муҳими, шундай вазиятда кимдир ўзини назорат қилолмай бирор кимни тепишга интилиши каби ахмоқона ишлардан ўзимизни тийдик. Ғалаба қозонсанг яхши. Ютқазсанг буни муносиб қабул қила олиш керак, хақиқий эркакдек”.  

👏🏼 Юргенга респект. Мағлубиятни муносиб тан олиш ростдан ҳам эркакча иш.  

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
“Урре уришамиз!” (с)

Бу сарлавҳа Роналду-Месси эрасидан ҳам кўпроқ Пепе-Суарес каби ишкалчилар даврига мос тушарди.
Ҳозир борми шундай батллар? Менимча йўқ. Рамос Мессига ўз ҳурматини изхор қилди. Бу дегани сардорлар найрангларсиз жанг ҳақида сулх тузишди.
Жанжал, тўполон, ур-йиқит класиколар энди ўтмишда.
Тоза ўйин, ҳақиқий футбол трендда. Жуда унчалик биринчи даврадагидек ноллар ҳам шарт эмас. Шунчаки футболга алоқаси йўқ бўлган кўнгил хираликлардан иборат класиколар сал бездирган. Мана, VAR бор. Ўша учта ҳарфли мослама ҳал қилсин баҳсли вазиятларни.
Учрашув тугагач ижтимоий тармоқларда “урре уришамиз” эмас, ....чиларнинг мағлубиятни чиройли тан олишига гувоҳ бўламиз. Клопп айтдику тан олиш эркакнинг иши.

Услублар мавзуси қизиқ. Қиёслаш учун ўтин майдалашни олсак.
Реал Мадрид бу масалада болтани афзал кўради. Куч ва масофани тўғри тақсимлайди. Аниқ зарбалар билан уради.
Барселона арра билан ишлайди. Тизимли, интенсив харакатлар билан бир маромида ишни бажаради.

Ўйин борасида. Бу чемпионлик ўйини. Титул пойгасидаги энг кескин бурилиш. Ким нечта ютган, қанча гол урган, жадвал қай аҳволда, рақамлар... мендан яхши биласиз буларни. Қолаверса шарҳда ҳаммасини эшитасиз.
Бу ўйин анонси учун икки оғиз гап етарли - бугун Эль Класико!! 🔥🔥

Хайрулла ака Ҳамидов билан биргаликда тандеммиз.
Реал Мадрид - Барселона
FUTBOL-TV Live 00:50


https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🥊 Исроил Мадримов 6-раундда рақибини нокаутга учратди.
Унинг рекорди 5 жанг, 5 ғалаба, 5 нокаут.
Айни вақтда WBA рейтингида анча юқори позицияда. Исроил ушбу вазн чемпиони бўлишига шахсан ўзим ишонаман. Фақат бунга бироз вақт керак. Унинг шошмасдан кўтарилиши ва узоқ муддат доминант бўлиши тарафдориман.
Still undefeated 👏🏼🇺🇿

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
“El Clasico”ni bugun 01:00 Futbol TV da tomosha qilamiz!

Sharxlovchilar: 👇👇

O‘zbek tilida: Davron Fayziyev, Xayrulla Hamidov
Rus tilida: Aleksandr Shmurnov

https://t.me/joinchat/AAAAAEp27pyJnm9RVzevAQ
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
FUTBOL TV Studiyasi boshlanmoqda🔥🔥

🖥FUTBOLTV rasmiy sahifalari✅👇

Telegram| Insta| YouTube| Facebook
источник
2020 March 02
Даврон Файзиев | Расмий канал
Тундан тунгача

Ўтган ҳафта ҳисоботи ёки шу пайт бир гаплашгим келди деган пост.
Кўп бор чиқишларимда айтиб ўтаман, иш фаолиятимдаги йўналишлар орасида шарҳловчилик бошқача ўрин тутади. Бу менинг доимий танловим бўлган. Ҳар қанақа салмоқлироқ ва фойдалироқ вариантлар олдида шарҳни устун қўйганман.
Маълум муддат шарҳдан узилсам соғинаман. Февраль ўртасида хизмат сафари сабаб бир ҳафтагина эфирдан узоқ бўлдим. Қайтишим билан FUTBOL-TV эфирига шўнғидим. Ўтган ҳафтада 4 та ўйин ва 3 та студияда ишладим. Яъни тўлиқ ҳафта. Буларнинг ҳаммаси кечаси соат 1 лар атрофида бошланди. Ўйинлар тугаши эса биласиз тонггача боради деярли. Кундузи ЎФАда ҳам иш қизийди. Орада бироз куч ва энергияни тиклаб олишга имкон топамиз. Ижод тундан тунгача, турдан тургача давом этаверади. Шундай бўлсада, эфирсиз нормал режимга қараганда, шарҳлардан иборат ўйқусиз тунлар менга афзалроқ.
Томошабинлардан ҳар хил feedback муносабат оламиз. Ижобийларига шукур қиламан, салбий ҳам бор албатта. Ўйлайманки, салбийни инобатга олиб бартараф этишга уринишимни сиз сезасиз. Ўринли танқид эътиборсиз қолмайди.
Дарвоқе бу пост орқали телеграм каналимда ҳам активлигим ўртача даражада эканлигига изоҳ бериб кетгандекман. Лекин, бу ерда активлашаман. Бу аниқ режада бор. Телеграм аудитория менга ёқди. Актив!
Шу каналимга ва умуман олганда ижодимга сал бўлса ҳам эътибор қаратган барчангизга раҳмат. Ҳар бирингиз мен учун ҳудди қадрдондексиз. Борингизга шукур!

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚽️ Мавсум бошида Тибо Куртуа Топ дарвозабонлар орасида энг кўп танқид қилинаётгани эди. Омадсиз трансфер деб ҳам айтилди.
Иродаси бор экан. Хотиржам тутди ўзини. Ишлашда давом этди ва мана натижаси. Реал чемпионатда энг кам гол ўтказган жамоа, 26 ўйинда 17 гол.  
Эль Класикода эса Куртуа рекордча ўрнатди. Бир мавсумдаги иккала класикода гол ўтказмаган дарвозабонга айланди.
Тибодан камбэк ✔️

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
📃 Миши Батшуайи Челси футболчиларининг Эль Класикога қилган тахминларини намойиш этди.
Футболчининг инстаграмида чиқарган расмда кўриниб турибтики тахминлар орасида айнан Батшуайи ёзган ҳисоб тўғри чиққан.
Менинг эътибормни эса бошқа футболчи тортди. Маркос Алонсо 3:0 ҳисобидаги Барселона ғалабасини ёзган. Қизиқ томони Алонсо Реал Мадрид тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини ўсмирлар жамоасида бошлаб, кейинчалик асосий жамоагача етиб борган. У ерда эса одатий картина юзага келган. Реалдаги кучли рақобат туфайли бирорта расмий ўйинда майдонга тушмай, кетишга мажбур бўлган.
Маркосда Мадриддаги давридан ёқимли ностальгия қолмаган кўринади 😊

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
2020 March 03
Даврон Файзиев | Расмий канал
🗓 Футбол тв студияси уикенднинг асосий ўйинларига бағишланди.

- Эль Класико таҳлили.
- Ливерпуль мағлубияти.
- Де Хеа инқирози.


(137 мб, хажми каттароқ)

https://t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Дўстлар, бу иккита гол менинг фикримча ҳафтанинг чиройли голлари бўлди. Лекин, ЭНГ чиройлисини аниқлашга қийналдим. Ёрдамингиз керак. Кўрингчи, қайси бири сизга ёқди?

- Бири акробатик услубда Обамеянг.
- Иккинчиси кучли рақиб билан баҳсда Хименеснинг юқори техникали ғалаба голи.


Қуйида сўровнома очаман.
Овоз беришингиз мумкин.

👇🏼👇🏼👇🏼
источник