Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2021 July 05
Даврон Файзиев | Расмий канал
UFC тарихидаги энг ёрқин трилогия. Улар ўртасидаги ҳисоб 1:1. Бўлажак жанг ушбу қарама-қаршилик ҳикоясига якун ясайди.

Дастин Порье - Конор Макгрегор.

Ўзбекистонлик спорт мухлислари ушбу жанг ва UFC264 тўлиқ кардидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Келаётган якшанба, тонгги соат 5:00, албатта UZREPORTTV.

Биргаликда томоша қиламиз 🔥

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
«Yosh kitobxon oila» respublika tanlovining birinchi bosqichi yakunlandi

Yoshlar ishlari agentligi tashabbusi bilan boshlangan «Yosh kitobxon oila» respublika tanlovi uch bosqichdan iborat bo'lib, uning ilk bosqichi yakunlangan. Endi loyihaning ikkinchi — hududiy bosqichi boshlanmoqda.

Ikkinchi bosqich shartlari va kerakli adabiyotlar ro'yxati taqdim etilgan. Shartlar bo‘yicha har bir hududddan eng yuqori ball to‘plagan bitta yosh oila respublika bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritadi.

«Yosh kitobxon oila» tanlovining respublika bosqichida g'olib bo'lgan oila Prezidendt sovg'asi — «Spark» avtomobili bilan mukofotlanadi
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Челси Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши шунчаки омад эмаслиги ойдинлашиб бормоқда. Мана, яна бир кичик факт. Европа чемпионатининг барча ярим финалчилари таркибида вакили бўлган ягона клуб - Челси.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 06
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жанглар ҳафтаси бошланди. Порье - Макгрегор ва бошқалар.
Видео-анонс

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Диққат, диққат🔥🔥🔥

Замонавий hi-tech коттедж ва шинам ховли харид қилиш ниятингиз борми❓ Унда "Beltepa" турар жой мажмуаси айнан сиз учун❗️ Уйларни қулай нарх ва муддатли тўлов асосида ҳам харид қилса бўлади!❗️ Шошилинг, хонадонлар сони кун сайин камайиб бормоқда❗️

Батафсил маълумот учун қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг!

+998950002229
+998950002226
+998996072222
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бугун Италия ва Испания финал йўлланмаси учун тўқнаш келади. Қизиғи, мана тўртинчи Европа чемпионатидирки улар кетма-кет ўзаро рақиб бўлишмоқда. Иккала жамоа бир мартадан ғолиб чиққан. Битта дуранг. Ҳисобда кимдир олдинга чиқиб олиши мумкин. Қизиқ баҳс.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
​​Бугунга тахминим

Аслида плейоффларда тахмин билдириш қийин. Айниқса ярим финалда. Чунки бу ерда эмоционал ҳолат, тактика, курашувчанлик роль ўйнаб, даражадаги фарқни йўққа чиқариши мумкин. Шундай бўлсада бир ҳаракат қилиб кўрамиз. Испанияда старт оғир кечди, Энрике янги жамоа тузаётгани ва уни “обкатка” қилаётгани кўриниб турибти. Ҳозир формага тушиб олди. Биз ҳам Испания нимани тарғиб қилаётгани, Сарабия ва Феррандан қанотларда нима кутилаётгани, дарвозада нега Симонлиги, Педри эса схемада қандай роль ўйнаётганини тушуниб қолдик. Лекин, чемпионлик даражасига чиқдими? Испания футболига симпатиямга қараймай, ҳозирча ундай эмаслигини айтишга мажбурман.

Италия. Бу ерда бошқача картина. Манчини юлдузсиз бу таркибни аллақачон армияга айлантириб бўлди. Бонуччи - Кьеллини қоришмасидан қўйилган бетонли пойдевор устида Вератти - Жоржиньодан иборат мустаҳкам каркас барпо этилган. Қанотлар ишлаяпти, уларнинг фонида энг ҳавфли бўлиши кутилган Иммобиле сояда қолиб кетди. Биргина муаммо, Спинаццоланинг йўқлиги. Буни ҳам алленторе инобатга олган, зеро бу босқичга талофатларсиз келиш мушкул эди. Айниқса “янги” Италия кўрсатаётган дахшатли темпда.

Менинг фикримча Италияда ўйин ва таркиб баланси яхшироқ. Мана шу мувозанат эвазига бугунги силкинишлардан камроқ талофат кўриб финалга чиқса керак. Ёқимли томоша.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 07
Даврон Файзиев | Расмий канал
Италия биринчи финалчи! Испания яхшироқ ўйнаб мағлуб бўлди. Мората яхши ҳужумчи. Пенальтидан ундан каттароқлар адашган. Италия бугун илдизларига қайтиб прогматик режимга ўтди. Биз энди ҳужумкор вариантга кўниккандик. Финалга нима тайёрлайди Манчини… ва кимга?

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Галактикос - Париж

Видеода Серхио Рамосни Парижда қандай кутиб олишгани акс этган. Унинг ПСЖ таркибига қўшилиши деярли аниқ. Маркиньос билан жуфтлигини тасаввур қилаверинг. Галактикоснинг Париж варианти пайдо бўляпти. Бир неча кун олдин Ашраф Ҳакими қўшилди. Сал аввал Вейналдум. Хелайфи Килиан Мбаппени қўйиб юбормайди бу кетишда. Неймар шу ерда туп қўйиб палак ёзди. Еврода Вератти, Сарабиялар порлади. Париж мушаклар массасини оширмоқда. Агар Почеттино бу гигант супер механизмни бошқара олса кейинги мавсум фаворити аниқ.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Футболчи идеал тепганда, дарвозабон чиройли сакраганда, фотограф эса маҳорат билан лаҳзани ушлагандагина мана шундай мукаммал фотолар юзага келади 📸

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 08
Даврон Файзиев | Расмий канал
Финал. Италия - Англия. Ном жиҳатдан супер финал. 4 карра жаҳон чемпионлари ва футбол асосчилари. Бу жуфтлик катта финалларда ўзаро ўйнамаган. Ўзи Англия фақат бир бор финалга чиққан ва 1966 йилда ЖЧ ғолиби бўлган. Италия эса 1968 йилда Европа чемпионатларидаги ягона чемпионлигига эришган. Бу жуфтлик 27 бор ўзаро ўйнаган. Англияда 11 ғалаба, Италияда 8, яна 8 ўйин дуранг билан тугаган. Гарчи устунлик инглизлар томонида бўлса ҳам йирик чемпионатларда Италия рақибига ютқазмаган.
Финал якшанба куни тунги 23:55 да Лондон шаҳридаги Уэмбли стадионида старт олади.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚡️⚡️Эркаклар учун бренд яктаклар сотувда

👉 "Diplomat" - 180.000 сўм
👉 "Diplomat-shirt" - 180.000 сўм
👉 "Diplomat-rido" - 200.000 сўм
👉 "Diplomat-gigant"  - 220.000 сўм
👉 "Muslim"  - 120.000 сўм
👉 "IBRAGIM" - 150.000 сўм
👉 "Diplomat-kids" - 100.000 сўм

Каталог каналимизда:
👇👇
@muslim_yaktaklar
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
​​Пенальти бормиди?

Ҳамма Раҳим Стерлинг йиқилган вазиятни муҳокама қилмоқда. Мен ҳам ўзимнинг ШАХСИЙ фикримни билдирсам. Биринчидан, Англия финалга муносиб чиқди, устунлик билан ўйнади ва кўпроқ вазият юзага келтирди, отаси каби Данияни финалга олиб чиқмоқчи бўлган Каспер Шмейхель мўжизавий қутқаришлар намойиш этиб ташлади. Лекин, ғалаба бу тариқа қўлга киритгани ана шу устунликларни йўққа чиқарди. Мен бу пенальти берилмаслиги керак эди деб ҳисоблайман. Нега? Тушунтираман. Рефери китобни четга суриб беллашув ҳолати бўйича ишлаши мумкин эди. Ўйин даражаси, финал остонаси, катта йўл босиб ўтилди ва бундай вазиятда ҳал қилувчи пенальти қўйиш учун уммууман шубҳа қолмаслиги керак. Ҳеч бўлмаса бориб мониторда кўрилиши керак. Бунинг устига ўйин охири, қўшимча таймлар, ҳамма чарчаган ва йиқилиб беришга тайёр, минимал контакт етарли. Айниқса Стерлингдек йиқилишни ўта маҳорат билан ижро этадиганлар. Контакт бор, у минимал, уёғига Стерлинг қўшди. Пенальти 50 га 50. Бундай ўйинда, бундай вазиятда, бу вақтда, бундай ҳисобда 200 фоиз ишончли бўлсагина пенальти берилади. Шубҳалилар эса текширилади.
Қайтараман, Англия финалга мос. Лекин Стерлинг энди юк билан яшайди ва унга бу янгилик эмас. Дания мағрур чиқиб кетди ва чемпионат безагига айланди. Буюк ёзувчи Ганс-Христиан Андерсен эртаклари орқали Данияни бутун дунёга танитганди. 1992 йилги жамоа яна бир унутилмас эртак ёзиб қолдирди. Евро-2020 даги Дания ҳам ўша классикалар қаторидан жой олади.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 09
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бошланди!

Конор Макгрегор ва Дастин Порье жангининг медиа тадбирларига старт берилди ва биринчи учрашувнинг ўзи юқори ҳароратда ўтди. Матбуот анжумани ва стердаунда Конор руҳий босим қилишга уринди. Дастлаб Порье ишлаб чиқадиган маҳсулот аччиқ соусларини улоқтириб юборди ва уни жавоб қайтаришга провокация қилди. Кейин эса юзма-юз маросимда Макгрегор Порьени тепиб қолди. Дастин максимал тарзда босиқлик кўрсатди. Эски Конор қайтди ва бундай ҳаракатлар янгилик эмас. Бу Конор ўйинининг бир қисми. Асосийси жанг. Оз қолди, якшанба тонгида UZREPORTTV орқали ҳаммасини кўрасиз 🔥  

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Сиз кутган видео 🔥

Конор Макгрегор - Дастин Порье иштирокидаги бугунги шов-шувли матбуот анжумани.


Яна эски Конор, хақоратлар, тилга эрк бериш ва оилавий масалалар…
Ўзига ишонган Порье.

Сиз учун ўзбек тилига ўгирдим 🎤

Жанг келаётган якшанба тонгида UZREPORTTV жонли эфирида.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Хабиб Нурмагомедовдан тахмин.
Унинг фикрича биринчи раундда Конор фаворит, уёғига ўтса Дастин устун келади. Бу тахмин жуда оммавий. Собиқ мутлоқ чемпион ҳам натижа борасида бироз шубҳада. Жангда яққол фаворит йўқ. Шуниси қизиқ.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 10
Даврон Файзиев | Расмий канал
Жанг тасдиқланди

UFC 264 барча маросимлари ортда қолди. Вазн ўлчашда Дастин Порье ва Конор Макгрегор граммигача бир хил вазн қайд этишди - 70,76 кг. Вазн ўлчашдан кейинги тикланишда муаммо бўлмади. Бугун тонгда охирги маросим, медиа учун стердаун ўтказилди. UFC президенти Дэна Уайт жангчилар яқинлашишига йўл қўймади. Чунки бироз асабийлик кузатилаётганди. Демак, трилогия тасдиқланди ва роппа-роса 1 кундан сўнг мана шу жуфтлик ҳикоясига якун ясалади. Юқоридаги суратда аввалги иккита ўзаро жангдаги ва бугунги ҳолатни кўришингиз мумкин. Ҳисоб 1:1, дурангга ўрин йўқ.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник