Мана иккинчи кундирки Арабистон ярим ороли саҳролари орасидаги пойтахт Эр-Риёд “қумли бўрон” ҳукмронлиги остида қолмоқда. Ҳаво ҳароратининг юқорилиги, намлик ва кучли шамол етмаганидай чанг ҳаво нафас олишни янада қийинлаштирмоқда.
Ҳар бирининг тагига “шланга”да сув тортиб борилган ва ўлда-чўлда кўзга ташланувчи пальмадан бошқа дарахти ҳам йўқ бу бечораларнинг.
Хуллас хулоса шу, биз ҳам бор табиатимизнинг қадрига етиб, кўпроқ дарахт экишимиз керак, уларни кесиш жиноятдек қаралиши керак. Яшиллик бизни иссиқлик, чанг ва ғубордан асрайди, ҳавони тозалаб биз учун кислород ишлаб чиқаради.
Ахир Расулуллоҳ с.а.в. ўз умматларига “Агар қиёмат бўлиб қолса ва биронтангизнинг қўлингизда дарахт бўлса , бас, уни экиб олсин”, деганлар. Зеро, “Экилган дарахт инсонга бу дунёда фойда, нариги дунёда савоб келтиради”, дейишган машойихлар.
@abrorpirmuhammad