Келгуси йил Навоийда Президент мактаби қурилади
Халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгашининг
XV сессияси бўлиб ўтди. Унда жорий йил амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Навоий шаҳрини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари юзасидан ҳоким
Муҳиддин Бoзоровнинг мурожаатномаси тингланди.
Ҳокимга кўра, 2021 йилда шаҳарда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифаларнинг айримлари қуйидагилардан иборат:⬇️
🔹900 га яқин тадбиркорлик субъекти ташкил этилади;
🔹бюджетга 356,7 млрд сўм тушум туширилади;
🔹1 трлн сўмлик ҳамда 29 млн долларлик хорижий инвестиция иштирокида 90 га яқин лойиҳа ишга туширилади;
🔹33 та маҳсулотни маҳаллийлаштириш ҳисобига 31,3 млн доллар иқтисод қилинади;
🔹30,6 млн доллар экспорт амалга оширилади;
🔹2021-2022 йилларда шаҳар ҳудудида 67 кўп қаватли уй-жой қурилади;
🔹6,2 км бўлган марказий кўча кенгайтирилади, 700 метрга яқин йўл янгидан қурилади;
🔹8 та оилавий, 4 та нодавлат МТТ ташкил этилади;
🔹Президент мактаби қурилади.
👉
Навоий хабарлари