Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 October 27

Z

Zoir Ulug'nazarovich in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Z

Zoir Ulug'nazarovich in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий муносабати

Бутун дунёда Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи бошланди.
Жоме масжидларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тараннум этилмоқда, қориларнинг Қуръон тиловатлари-ю нашидалари янграмоқда ва мавлиди шарифлар ўқилмоқда. Бундай файзиёб кунлар мусулмон умматига катта қувонч бағишламоқда...

Айни шу кунларда aйрим босма нашрларда, турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ сафиҳаларида Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан номуносиб, ҳақоратомуз карикатура чоп этилиши ва унинг ортидан келиб чиққан турли кўнгилсиз ҳолатлар айрим баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар ҳамда нотўғри хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди.

Шунингдек, бу каби муносабатлар халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна ҳамда одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

Таъкидлаш керакки, ким бўлишидан қатъий назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин ёки мусулмонлар ё Ислом динига тош отмасин бу билан динимизга ёки мусулмонларга заррача ҳам зиён етказа олмайди.

👉 Батафсил

@aoka_uz
источник
2020 October 28

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ҳурматли истеъмолчилар!
Куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмаларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларини олдини олиш мақсадида 28 октябрь куни вилоятимиздаги айрим электр узатиш тармоқларида ва нимстанцияларда жорий таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилади.
Шу сабабдан Навбаҳор туманининг “Дул-дул”, “Карвон”, “Сарой”, “Совунган”, “Арабсарой”, “Хашман”, “Вомитан”, “Армижон”, “Сарбозор” ва “Навкар” маҳаллаларида, Томди туманининг “Кериз” ОФЙ да соат 9:00 дан 17:00 гача, Навоий шаҳрининг “Тинчлик” маҳалласида соат 10:00 дан 17:00 гача ҳодимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иш бажарилаётган ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлиши мумкин.
Электр таъминоти бўйича саволлар, мурожаатлар ва шикоятларингиз бўлса 1154 қисқа рақамига ёки (71) 202-50-02(71) 202-50-02 қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo
источник

AA

Alisher Axmadov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от Элбек Файзуллаев...
источник

AA

Alisher Axmadov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от Элбек Файзуллаев...
источник

Z

Zoir Ulug'nazarovich in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️Сирдарё вилоятидаги агрокластерлар раҳбарларининг республика агрокластерларига мурожаат йўллади

Давлатимиз раҳбари жорий йил 13 октябрь куни Оқолтин туманида биз билан бўлиб ўтган суҳбатда: “Қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларидаги кластерлар жойларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг локомотиви бўлиши керак”, ҳамда “кластер тизими – бу манфаатдорлик, соҳага илм-фан ва инновациянинг кириб келиши, қишлоқ хўжалигининг келажаги ва рақобатбардош бўлиши демакдир”, деб таъкидладилар.

Қишлоқда кластер тизими аграр тармоқ иқтисодиётининг “асосий ўсиш нуқтаси” сифатида белгиланди.

Бу янги йўналиш қишлоқ хўжалигига саноатни олиб кириш, хомашёни чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош тайёр маҳсулот ва қўшилган қиймат ҳажмини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишда асосий куч бўлиши учун барча имкониятларни бермоқда.

Авваллари маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий ресурслар етишмаслиги, сув таъминотидаги узилишлар, кредит олишдаги тўсиқлар, замонавий ускуна ва техникаларни четдан олиб келишда миллий валютамизни конвертация қилиш билан боғлиқ муаммолар тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятимизни ривожлантиришда катта қийинчиликлар туғдирганини, ўйлаймизки, ҳеч биримиз унутганимиз йўқ.

Бугун янги Ўзбекистонда халқимиз ва келажак авлод фаровонлиги йўлида аниқ режалар, улкан ишлар амалга оширилаётган бир даврда давлатимиз раҳбарининг азму шижоати, кучли ва оқилона сиёсати ҳамда тизимли ислоҳотлари биз тадбиркорлар учун янги ва жуда катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

Президентимизнинг коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши кураш шароитида тадбиркорликни, жумладан, агрокластерларни қўллаб-қувватлашга оид қатор фармонлари соҳа вакилларига қаратилган юксак ғамхўрлик ва эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Ўз вақтида қабул қилинган ушбу ҳужжатларга биноан сув солиғи 50 фоизга қисқартирилди, табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилди, олинган кредитлар фоизларини тўлаш узайтирилди.

Энг асосийси, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 2019 йилда пахта етиштириш учун олинган кредитларни қайтариш муддати кечиктирилди. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилди.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
@hudud_inform
источник
2020 October 29

NK

ID:0 in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
#САВОЛ_ЖАВОБ

Ходим розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат  иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.

Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек, меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.12 соат бўлганда, шунингдек, меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
@kasaba_mehnat_muhofazasi
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ХАВФСИЗЛИК - ҲАММА НАРСАДАН УСТУН
Электр энергияси билан ишлаш мутахассислардан максимал консентрацияни ва юқори профессионалликни талаб қилади. Чунки ҳар қандай хато фожеали натижага олиб келиши мумкин. Хавфсизлик техникаси билимларини ошириш ва электр жиҳозлари билан ишлашда ҳаракатлар изчиллигини ошириш учун "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва ҳудудий корхоналарда ҳар йили "Хавфсизлик ойлиги" кўриги ўтказилади.
********************
БЕЗОПАСНОСТЬ ПРЕВЫШЕ ВСЕГО
Работа с электроэнергией требует от специалистов максимальной концентрации и высокого профессионализма, так как любая ошибка может привести к трагическому исходу. Для повышения знаний техники безопасности и тренировки слаженности действий при работе с электрооборудованием ежегодно в АО «Региональные электрические сети» и региональных предприятиях проводится смотр «Месяц техники безопасности».

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo
@navoienergo
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

ЖИ

Жавлон Исмаилов... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ассалому алайкум! Офицантларни ишга таклиф киламиз! Мурожат учун тел 913382277
источник

O

OOO "EVRO KOREA... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Hoy abituriyent, haligacha TALABA boʻlishini orzu qilib yuribsizmi ?

"ASIA CONSULT" bilan orzuyingizni roʻyobga chiqaring, biz sizning talaba boʻlishingizni 100% kafolatlaymiz!
🔰

Barchasi qonuniy va ikki tomonlama shartnoma asosida amalga oshiriladi🤝

📑Hujjat topshiring va IMTIHONLARSIZ quyidagi davlatlarning TOP Universitetlari talabasi boʻling:

🇷🇺ROSSIYA
🇰🇿QOZOG'ISTON
🇰🇬QIRGʻIZISTON
🇹🇯TOJIKISTON
Universitetlari sizni kutmoqda, fursatni qoʻldan boy bermang hoziroq biz bilan bogʻlaning!

☎️Murojaat uchun:

+998909719400 | Yozish
+998903929400 | Yozish
+998903939400 | Yozish
+998903340094 | Yozish
+998903160094 | Yozish

🔵Telegram: @AsiaConsultnavoiy

📍 Manzil: Navoi sh., Kasaba uyushmasi binosi, 2-qavat, 17-xona.
📌 Mo‘ljal: "Vagus" klinikasi yonida
источник
2020 October 30

AA

Alisher Axmadov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник
2020 October 31

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
Кун давомида электр энергиясида қувват етишмовчилиги сабабли вилоятимизнинг тармоқларда огоҳлантиришсиз узилишлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси миллий электр тармоқларига қарашли Навоий вилояти электр  тармоқларининг 110 кВли “Хатирчи”, “Зарафшон”, “Ўзбекистон”, “Вобкент”, “Л-17-5”, “Л-Х-5” тармоқларида огоҳлантиришсиз чекловлар киритилиши мумкин. Юқоридаги  тармоқлар орқали вилоятимизнинг барча ҳудудлари электр энергияси билан таъминланади.  
Шунинг учун сиз азиз истеъмолчиларда бундай вазиятда кўпроқ хонадонларни электр энергияси билан таъминлаш учун   маиший техника  воситаларидан имкон қадар фойдаланишни камайтиришингизни сўраб қолардик.
Муаммонинг бартараф этиш ва электр энергиясидаги чекловларни камайтириш борасида  “Навоий Иссиқлик Электр Станцияси” ва “Миллий электр тармоқлари” АЖ билан хамкорликда чоралар кўрилмоқда.
Айни вақтда   "Навоий ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг барча тармоқлари истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришга тайёр ҳолатда. Аммо электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнида юза келаётган техник  муаммолар сабабли тармоқларда узулишлар содир бўлиши кутилмоқда.
Бундай вазиятда бизни тўғри тушунганингиз учун раҳмат.
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.
@navoienergo
источник
2020 November 01

Й

Йулдошев Элёр... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Нега халқимиз якшанбани бозор куни дейди?

Чунки бундан 79 йил олдин Ўзбек ССР халқ комиссарлари совети 1941 йили якшанбани бозор куни деб белгилаган👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
источник
2020 November 02

.

. in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

.

. in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Навоий вилояти Туризм бошқармаси!!!
Саёҳатлар 🪂🏄🏽‍♂️🏇🏿🧗🏼‍♀️🚣
Янгиликлар🏢
Имкониятлар‼️
Дам олиш масканлари🏖🏕⛰🏜
Меҳмонхоналар🏢🏨
Бизнинг телеграм саҳифамизга обуна бўлинг👉 https://t.me/navoitourism
источник