СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ УЗР СЎРАДИ
2020 йил 2 октябрь куни Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг XIII сессияси бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Сенати қўмита раиси Э.Гадоев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, Навоий вилояти ҳокими биринчи ўринбосари О.Ҳасанов, туман фаоллари, шунингдек, журналист ва блоггерлар иштирок этди.
Президентимизнинг қарорига кўра, туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилиб, унга кўра Томди тумани “қониқарсиз” дея баҳоланганлиги туфайли туман ҳокими ва сектор раҳбарлари аҳолидан узр сўради.
— Туманимизнинг “Қониқарсиз” ҳудудга тушиб қолишида мен ва қолган сектор раҳбарлари хато ва камчиликларга йўл қўйганимиз учун туман аҳолисидан узр сўраймиз, — деди туман ҳокими Қайрат Алдабергенов, ўз сўзида. — Тез орада туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириб, эл-юрт олдида ишончни оқлаймиз.
БАТАФСИЛ